Американинг Техас штати марказий ҳудудига ёпирилган кучли жала ва тошқинлар натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Қурбонларнинг ҳар иккаласи ҳам штат орқали ўтган шоссе сув остида қолиб, автомобиллар йўлдан четга чиқиб кетиши натижасида ҳалок бўлган.
Ҳукумат офат эпицентрида қолган маҳаллий аҳолини эвакуация қилмоқда. Табиий офат ўз таъсирини ўтказган ҳудудларда ўнлаб йўллар ҳамда маҳаллий ва федерал аҳамиятга эга автотрассалар ёпилган. Остин халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли барча рейслар бекор қилинган эди. Айни пайтда аэропорт ўз ишини чекланган режимда қайта тиклади.
Изоҳ (0)