Хитойда бинони реконструкция қилиш ишлари вақтида 17 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди. Associated Press агентлиги хабарига кўра, ҳодиса 30 октябрь, жума куни Хэнань вилоятининг Уян уездида юз берган.
«Синхуа» агентлиги хабарига кўра, қурувчилар пойдеворни қайта тиклаш бўйича иш олиб бораётган вақтда бино қулаган. Шанба тонгига қадар вайроналар остида 40 киши олиб чиқилган, уларнинг 17 нафари ҳалок бўлган, қолганлар турли даражада тан жароҳати олган, тўққиз киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, ҳодисага алоқадорликда гумон қилиниб, бир неча киши ҳибсга олинган. Вайронага айланган мазкур икки қаватли бино 90 йилларда қурилган эди. Ҳозирги вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)