Хитой Ҳарбий-денгиз кучлари адмирали У Шэнли АҚШ адмирали Жон Ричардсон билан телеконференция доирасида Жанубий Хитой денгизида энг кичик ҳодиса юз берган тақдирда ҳам уруш бошланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Шэнли АҚШнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳаракатларини «провокацион ва хавфли» деб атади ва тартибсиз ҳаракатлар оқибатида ҳар қандай кичик ҳодисанинг юз бериши ҳарбий ҳаракатларнинг бошланиши учун хизмат қилиши ҳақида огоҳлантирди.
У, шунингдек, Америка тактикасини воқеаларни назоратсиз ривожланишига бўлган хатарни оширувчи тактика деб атади.
Изоҳ (0)