Эрон махсус хизматлари Теҳронда келиб чиқиши эронлик бўлган америкалик бизнесмен Сиамака Намозийни ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «РБК» The Wall Street Journal’га таяниб.
Crescent Petroleum Co. компаниясининг стратегик режалаштириш бўлими раҳбари бўлмиш Намозий икки ҳафта аввал Теҳрондаги қариндошлариникига меҳмонга келганида қўлга олинган.
Нашр манбалари таъкидлашича, Намозийни Эрон ҳукуматига эмас, Эрон сиёсий ва диний арбоби, Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаийга бўйсунувчи разведка гвардияси вакиллари ҳибсга олган.
Эрон разведкаси агентлари Теҳрондаги Намозийнинг оиласига тегишли уйни тинтув қилиб, унинг компьютерини мусодара этган.
Изоҳ (0)