Эгей денгизининг Туркия шимоли-ғарбидаги Чаноққалъа вилояти Айваджик шаҳри яқинидаги қирғоқларида суриялик муҳожирларни олиб кетаётган қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 1—4 ёш оралиғидаги тўрт бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Anadolu агентлигининг хабар беришича, Туркия соҳил қўриқлаш хизмати тўмпарилиб кетган қайиқда бўлган 19 кишини қутқариб қолган. Муҳожирлар ноқонуний йўл билан Грециянинг Лесбос оролига етиб олиш ниятида бўлган.
Греция ва Италия Европага келаётган муҳожирлар ва қочоқлар учун муҳим транзит мамлакатлари бўлиб қолмоқда. Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, Греция 277,8 минг суриялик, 76,6 минг афғонистонлик, 21,5 минг ироқлик, 14 мингдан ортиқ покистонлик ва 12,6 мингдан ортиқ албанияликни қабул қилган.
Октябрь ойи бошидан бери Грецияга 68 минг муҳожир келди. Уларнинг аксарияти (қарийб 42 минг нафари) Лесбос оролига келган. ХМТ ҳисоб-китобларига кўра, Грецияга ҳар куни ўртача 4,5 минг киши келмоқда.
Изоҳ (0)