Греция қирғоқларида 29—30 октябрь кунлари, пайшанба кечки пайт ва жума эрталаб муҳожирларни ташиган икки қайиқ ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Биринчи ҳалокат Грециянинг Калолимнос ва Калимнос ороллари атрофида содир бўлди: бу ҳудудда юздан зиёд муҳожирлар жойлашган қайиқ ағдарилиб кетган. Қутқарувчилар 138 қочоқни сувдан чиқариб олган, бироқ 18 кишининг ўлиги топилган. Родос ороли қирғоғида содир бўлган иккинчи ҳалокатда эса 6 киши сақлаб қолинди, 3 киши чўкиб кетган, яна 3 киши дом-дараксиз йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил бошидан бери Ўртаер денгизи орқали Европага боришга қарор қилган 3000 нафар муҳожир ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)