Жанубий Кореянинг Vision Care Service халқаро ташкилоти шифокорларидан иборат делегация 1—6 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда «Соғлом авлод учун» жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.
Ташриф доирасида 800 дан зиёд кишига ташҳис қўйиш, 100 кишига катарактани олиб ташлаш ва кўз гавҳарини алмаштиришдан иборат тиббий амалиётлар ўтказиш, маҳаллий офтальмолог-шифокорларга маҳорат сабоқлари берилиши кўзда тутилган.
Мазкур гуманитар тадбирлар Фарғона шаҳрида, вилоят кўз касалликлари касалхонасида ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)