Ўзбекистон элчиси Баҳодир Абдуллаев 27 октябрь куни Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
«Эрон президенти ШҲТнинг 2014 йилдаги саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан бўлиб ўтган учрашув ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади», — дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, турли йўналишлардаги, хусусан савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, илмий-техника, туристик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)