• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент халқаро аэропортида 730 млн сўмлик дори-дармон воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

    Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 90 та қонунбузилиш ҳолатларида салкам 250 дона психотроп таблеткалар ҳамда қиймати 730 миллион сўмдан ортиқ бўлган тиббиёт буюмлари ва дори-дармон воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Жумладан, Тошкент халқаро аэропортида «Деҳли—Тошкент» рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро О.Раҳимовга (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) тегишли юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, ундаги кийимлар орасига 488 дона турли дори воситалари яширилганлиги фош қилинди. Аниқланишича, ноқонуний равишда олиб киришга уринилган мазкур дори воситаларининг умумий қиймати тахминан 14 миллион сўмни ташкил қилар экан.

    Истанбулдан учиб келган С.Санжаров божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уриниб, йирик мидордаги дори-дармон воситаларини яширин равишда олиб киришни кўзлаган эди. Аммо, божхона кўриги чоғида ушбу шахснинг қиймати 73 миллион сўмлик 2 турдаги 316 қути дори воситаларини қинғир йўллар билан олиб кириш режаси барбод бўлди.

    Дори-дармон воситаларининг олиб кирилишида таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларига алоҳида ёндашиш талаб этилади. Чунки, жисмоний шахслар олиб кираётган препарат таркибида кам миқдорда бўлса-да гиёҳванд ёки психотроп моддалар мавжуд бўлса ва бу ҳақда йўловчи божхона декларациясида кўрсатмаса, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

    Истанбулга парвози олдидан фуқаро Д.Боқиеванинг безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди. Шундан сўнг унга тегишли қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда юклар орасида йўловчи божхона декларациясида қайд қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 48 дона «Феназепам» психотроп таблеткалари яширилгани маълум бўлди.

    Худди шу турдаги таблеткалардан 50 донасини яширин ҳолда олиб чиқишга уринган фуқаро А.Хегай ҳам «Тошкент—Новосибирк» йўналиши бўйича парвоз олдидан божхоначилар қаршисида ер чизиб қолди.

    Москвадан учиб келган К.Таня ҳам таваккалга қўл урди. Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, бу аёл 143 дона «Феназепам» психотроп таблеткаларини ноқонуний равишда олиб киришга уринган пайтида тўхтатиб қолинди.

    Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш фаолиятнинг тегишли тури учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар асосида амалга оширилади.

    29.10.2015, 21:39   Изоҳ (0)   4462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциациясининг III-съезди ўз ишини бошлади

    29.10.2015, 20:47

    Ўзбекистон элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    29.10.2015, 17:28

    Ўзбекистонда 1—2 ноябрь кунлари қор ёғиши мумкин

    29.10.2015, 13:36

    Ўзбекистон делегацияси МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади

    29.10.2015, 11:19

    Тошкентда Финляндиянинг Tikkurila бўёқлари дўкони очилди

    29.10.2015, 08:30

    «‘Ўзавтосаноат’ АК автомобиллари учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш» кўргазма-конференцияси ўтказилмоқда

    28.10.2015, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Аргентинада Нетаньяхуни мамлакатга келган тақдирда ҳибсга олиш сўралмоқда

    Дунё | 12 август, 19:10

    “Калмар ўйини: Америка” сериалининг суратга олиш ишлари декабрь ойида бошланади

    Кино | 12 август, 19:00

    “Манчестер Сити” 120 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 12 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.