31 октябрь ва 1—2 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Бу ҳақда, «Ўзгидромет»га асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
31 октябрь куни ёмғир ёғиши, 1—2 ноябрь кунлари эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги сониясига 15—20 метрга етиши прогноз қилинмоқда.
3 ноябрь куни мамлакатда ёғингарчилик кутилмаяпти. Бу кунга келиб ҳаво ҳарорати кечаси Цельсий бўйича -3...-5 даражагача, кундузи эса +5...+7 даражагача совийди. Мамлакат шимолида ҳаво ҳарорати кечаси -8...-10 даража, кундузи 0...+2 даражагача совиши кутилмоқда.
31 октябрь ва 1—2 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Изоҳ (0)