Италияда тажрибавий ҳарбий конвертоплан ҳалокатга учради, икки учувчи нобуд бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Маълумотларга кўра, ҳодиса Италия шимолидаги Пьемонт минтақасида жойлашган Верчелли шаҳри яқинида рўй берган.
Гувоҳлар сўзларига кўра, учар қурилма ҳавода 30 октябрь куни маҳаллий вақт билан 10:00 (Тошкент вақти билан 14:00) атрофида портлаб кетган. Кабинада икки учувчи бўлган, иккаласи ҳам ҳалок бўлган.
Конвертоплан — винтли қанотли техника бўлиб, самолёт ёки вертолёт схемасида яратилган анъанавий учар қурилмаларга нисбатан қатор афзалликларга эга.
Изоҳ (0)