Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида дунёдаги энг катта ёпиқ қорли кўнгилочар боғ қурилади. У Абу-Дабида 2018 йилда очиладиган Reem Mall савдо марказида жойлашади, дея хабар бермоқда Emirates 24/7.
Томоша боғининг майдони 11,6 минг квадрат метрни ташкил этади. Ташриф буюрувчилар қорли тепаликлардан учиб тушиш билан бирга, зорбинг (шаффоф шарда қорли тепаликдан тушиш) ва чана спорти билан машғул бўлиши мумкин.
Reem Mall’нинг ўзида эса 450 га яқин дўконлар, шунингдек 85 та бар ва ресторанлар очилади. Савдо маркази Абу-Дабида қурилган энг йирикларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)