Боливия Конституциявий суди мамлакат асосий қонунига амалдаги президент Эво Моралеснинг президентлик лавозимига тўртинчи марта қайта сайланишига рухсат берувчи ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум 2016 йил 21 февралда бўлиб ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
2013 йилда ҳам Конституциявий суд, конституция давлат раҳбарига кетма-кет учинчи марта ушбу лавозимни эгаллашни тақиқласа-да, Моралесга учинчи марта президентликка даъво қилиш учун рухсат берган эди.
Аввалроқ Жанубий Америка мамлакатидаги қатор жамоатчилик ҳаракатлари Моралесни қайта сайлаш ташаббуси билан чиққан эди.
Изоҳ (0)