Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатлашиб, Суриядаги вазиятни муҳокама қилганини айтди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Мен у билан кеча кечқурун Парижда шериклар билан музокаралар чоғида келинган асосий хулосаларни муҳокама қилдим. Шунингдек, унга бизнинг учта бирламчи вазифаларимизни эслатиб ўтдим, булар: мўътадил мухолифат эмас, балки ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳлари билан кураш; Башар Асаднинг истеъфоси кафолатлаши мумкин бўлган ўтиш жараёнининг тезлашиши; тинч аҳоли ҳимояси», — деди Лоран Фабиус.
Шунингдек, Франция ташқи ишлар вазири Башар Асаднинг Сурия президенти лавозимидан белгиланган муддатда истеъфога чиқиши шартларини аниқлаштириб олиш кераклиги ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни Австрия пойтахти Венада Россия, АҚШ, Саудия Арабистони ва Туркия ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Сергей Лавров, Жон Керри, Адель ал-Жубайр ва Фаридун Синирлиўғли иштирокида Сурияга бағишланган музокаралар бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)