Руҳий носоғлом киши Бельгия бош вазири Шарль Мишелнинг кортежига ҳамроҳлик қилаётган полиция автомобилига ҳужум қилди. «Европейская правда» хабарига кўра, ҳодиса кортеж Бельгиянинг Намюр шаҳрига кетаётган вақтида юз берган.
Бельгиянинг DH нашрининг хабар беришича, қўриқлаш хизмати зудлик билан ҳуқуқбузарни зарарсизлантирган. Қўлга олинган шахснинг тан олишича, у анархист бўлиб, милтиллаб турувчи кўк маёқча билан жиҳозланган автомобиллар унинг асабига тегади.
Ҳодиса ҳақида нисбатан батафсил ахборот йўқ. Фақат кортежга ҳужум қилган шахс руҳан носоғлом экани, у аввал ҳам «полиция автомобилларига ҳужум қилгани учун» ҳибсга олингани маълум қилинган. Бундан ташқари, ҳуқуқбузар кортежда Бельгия бош вазири кетаётганини билмаган.
Изоҳ (0)