Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида боулинг бўйича ўтказилган Almaty Open 2015 халқаро турнирида Ўзбекистон вакиллари олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Жумладан, тажрибали спортчи, Ўзбекистон чемпиони Бекзод Тўхтаниёзов халқаро турнирда биринчи ўринни банд этган бўлса, яна бир ўзбекистонлик Бахтиёр Далабаев кумуш медаль билан тақдирланди. Мусобақанинг бронза медали қозоғистонлик Геннадий Вологинга насиб этди.
Мазкур халқаро турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия давлатларидан жами 40 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Изоҳ (0)