«Нью-Йорк Сити» клуби футболчиси Фрэнк Лэмпард Британия империясининг рицарлик ордени билан тақдирланди. Ушбу орден Британия тақдирлаш тизимида энг кичик унвон ҳисобланади, деб хабар беради «Оламспорт».
Маълумотларга қараганда, «Челси»нинг собиқ футболчисини тақдирлаш маросимида кўплаб таниқли инсонлар, шу жумладан, шаҳзода Уильямнинг шахсан ўзи ҳам иштирок этган.
Изоҳ (0)