IBM компанияси Weather Company медиа холдингидан об-ҳаво маълумотлари бўйича рақамли бизнесни 2 миллиард доллар эвазига сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Financial Times’нинг вазиятдан бохабар манбаларга асосланиб хабар беришича, IBM синоптикларнинг маълумотларини молия ва транспорт компаниялари учун мўлжалланган ўз сервисларига интеграция қилишни режалаштирмоқда.
Weather Company’нинг об-ҳаво маълумотлари ҳақидаги мобил дастури iPad ва iPhone эгалари орасида жуда оммабоп бўлиб, FT’нинг ёзишича медиа холдинг бу мобил дастурни бир неча ой аввал сотишга қарор қилганди.
«Сервисни сотиб олишга бир неча технологик компаниялар, хусусан, Google ҳам даъвогарлик қилаётганди, бироқ IBM’нинг ҳаракатлари нисбатан жиддий, деб кўрилди», — деб ёзади FT.
Айни вақтда The Weather Channel телеканали Weather Company ихтиёрида қолади. Компания эгалари Bain Capital инвестицион фирмаси, Blackstone инвест-гуруҳи ва NBCUniversal медиа компанияси ҳисобланади.
Изоҳ (0)