Россиялик космонавтларнинг Ойга парвози ва қўниши 2029 йилга мўлжалланган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«2029 йили инсонни Ойга учириш ва унга қўндириш режалаштирилган», — деди Россиянинг «Энергия» ракета-космик корпорацияси раҳбари Владимир Солнцев Москвада бўлиб ўтган анжуман чоғида.
Маълумот учун, «Энергия» РКК Россиядаги етакчи ракета-космик корхоналардан бири ҳисобланади. Аввалроқ Россия Хитойнинг Ой дастурида қатнашиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)