Пекин Америка эсминеци Жанубий Хитой денгизидаги Хитой сунъий ороллари яқинида Хитой Халқ Республикаси ҳудудига кириши юзасидан АҚШга нисбатан норозилик билдирди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Хитой ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
Вазирлик сайтида ёзилишича, Америка ҳарбий кемасининг ушбу ҳаракатлари «Хитой суверенитети ва хавфсизлигига, ороллардаги кишилар ва объектлар хавфсизлигига таҳдид солади, минтақадаги тинчлик ва барқарорликка зарар етказади».
Америка эсминеци Пекин томонидан «кўп бора берилган огоҳлантиришларга қарамай» Хитой ҳудудига киргани таъкидланди.
ТИВ хабарида қайд этилишича, Хитой АҚШнинг «ушбу арзномага тегишли тарзда муносабатда бўлиб, йўл қўйилган хатоликларни зудлик билан тўғрилашига, бундан кейин Хитой суверенитети ва хавфсизлигига таҳдид соладиган провокацион ҳаракатлардан тийилишига» умид қилиб қолади.
Изоҳ (0)