БМТ Афғонистон ва Покистонда камида 220 кишининг ўлимига сабаб бўлган 7,5 магнитудали зилзила оқибатларини баратараф этишга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
«БМТ тегишли талаб бўлган тақдирда кўмак беришга тайёр. Гуманитар агентликларимиз зарур бўлганда аҳолига тарқатиш учун захираларни ҳозирлай бошлади», — дея таъкидлаган Дюжаррик.
Охирги маълумотларга кўра, Покистонда 140 киши табиий офат қурбони бўлган, мингдан зиёд киши жароҳатланган. Афғонистонда эса 80га яқин киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ одам яраланган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида юз берган ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати содир бўлган зилзила натижасида Ўзбекистонда қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)