Италиянинг Enel концерни яқин беш йил мобайнида қуёш ва шамол энергетикасига 18 миллиард фунт стерлинг (27,5 миллиард доллардан зиёд) сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда концерн бош директори Франческо Стараче The Guardian нашрига берган интервьюсида маълум қилган, дея хабар беради «Ведомости».
«Қазилма ёқилғидан фойдаланиладиган анъанавий энергетика ўрнига Enel бизнесни ривожлантиришга мўлжалланган инвестицияларнинг ярми — 18 миллиард фунт стерлингни кейинги беш йил давомида ҳозир ишлаб чиқаришимизнинг 7 фоизини ташкил этаётган қуёш ва шамол энергетикасига йўналтирилади», — дея таъкидлаган Стараче.
Айни пайтда Enel дунёнинг 40 мамлакатига етказиб бераётган электр энергиясининг 29 фоизини кўмир манбалари ташкил этмоқда. Бироқ бу йил Чилида очилган станция концерннинг сўнгги кўмир электр станцияси бўлиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)