1912 йилда чўкиб кетган «Титаник» кемасининг қутқарув қайиғидан топилган печенье 23 минг долларга сотилди, деб хабар беради The Mirror.
Печенье Англиядаги Девайзесда, Henry Aldridge & Son кимошди савдосида сотилди. Харидор грециялик коллексионер бўлиб, унинг исми ошкор этилмади. Нашрнинг маълум қилишича, чўкиб кетган кемага тегишли крекер тарихдаги энг қиммат печенье бўлди.
Охирги юз йил давомида Spillers and Bakers компаниясининг Pilot маркали печеньеси сувенир сифатида сақлаб келинган. Уни «Карпатия» кемасининг йўловчиси Жеймс Фенвик сақлаб қўйган. Ушбу кема экипажи «Титаник» чўкиб кетгандан сўнг, тирик қолганларга ёрдам бериш учун етиб келган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Титаник» кемасининг биринчи классидаги йўловчилар овқатланган ресторан менюси кимошди савдосида 60 минг фунт стерлинг (96,5 минг АҚШ доллари) га сотилган эди.
Изоҳ (0)