Туркиянинг Botas давлат компанияси халқаро арбитражда газ нархлари туфайли Россияга қарши даъво қўзғамоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru»
Турк компанияси «Газпром»дан 2014 йил, 29 декабрдан бошлаб харид қилинган Россия гази нархлари қайта кўриб чиқилишини талаб этмоқда.
Томонлар Россия газига нархлар пасайтирилишини 2014 йилдаёқ келишиб олганди, аммо бу келишувлар «Турк оқими» газ қувури қурилишига рухсат берилиши билан боғлиқ бўлган. Бироқ мазкур қувур ва унинг қуввати устидаги баҳслар ҳозиргача давом этмоқда.
Изоҳ (0)