Майамидаги (АҚШ) пляжда қумдан баландлиги 13,7 метр бўлган қалъа қурилди. Гиннес рекордлар китоби вакиллари уни дунёдаги энг баланд қалъа сифатида қайд этди, дея хабар берди CBS Miami.
Уни бунёд этиш устида йигирмага яқин киши ишлади, тиклаш учун эса 1800 тонна қум кетган. Қалъадан дунёдаги машҳур обидалар, жумладан, Тож Маҳал,Озодлик ҳайкали ва Пиза минораси нусхалари ўрин олган.
Мазкур иншоот шу усул билан Майамидан Истанбулга парвозларни реклама қилган Turkish Airlines авиакомпанияси буюртмасига кўра тикланган. Авиаташувчи бу йўналишни 25 октябрь, якшанба куни йўлга қўйди.
Олдинги рекорд Бразилияда 2014 йили тикланган қум қалъасига тегишли бўлган, унинг баландлиги 12,5 метр эди.
Изоҳ (0)