Сурия президенти Башар Асад маъмурияти 27 октябрь, сешанба куни, мамлакатда террорчилик устидан ғалаба қозонилмагунича, ҳеч бир сиёсий ташаббус амалга оширилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Сурия мамлакат халқи томонидан қўллаб-қувватланган ҳар қандай сиёсий қарорни олқишлайди. Бироқ бундай ташаббусларни амалга ошириш учун, Асад маъмуриятининг фикрича, дастлаб террорчилик устидан ғалаба қозониш керак.
«Террорчилик устидан ғалаба қозонилмас экан, ҳеч бир ташаббус ёки ғояни амалга ошириб бўлмайди, уларнинг муваффақиятли ўтказилишига кафолат бериб бўлмайди», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия маъмурияти парламент ва президент сайловларини ўтказишга тайёргарлик кўриши кераклигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)