Яманда қуролли низолар бошланганидан буён ўтган етти ойда 2,6 мингдан зиёд тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Руперт Колвиллга таяниб.
26 мартдан 26 октябргача бўлган даврда Ямандаги низолар 2615 фуқаро ўлимига сабаб бўлган, яна 5193 киши яраланган. Қурбонларнинг 814 нафари хусийлар ва уларнинг иттифоқдошлари ҳужумлари натижасида, 1641 нафари эса ҳаводан ёғдирилган ўқлар натижасида ҳалок бўлган.
Нашр эслатишича, Яманда шиаларнинг «Ансор Аллоҳ» ҳаракати ва собиқ президент Али Абдулла Солиҳга содиқ армия қисмлари ҳамда улар суриб чиқарган президент Абду Раббу Мансур Ҳодий қўшинлари ўртасида қуролли низолар давом этмоқда.
Изоҳ (0)