Havas барча харидорларига самимий миннатдорчилик билдиради, зеро Havas дўконлари сонининг 340 тага етишида ва Марказий Осиёдаги энг йирик чакана савдо тармоқларидан бирига айланишида уларнинг ҳиссаси беқиёс.
Олти йил муқаддам Havas Ўзбекистон бозорида кундалик харидларни ҳамёнбоп, қулай ва фойдали қилишдек улкан ғоя билан пайдо бўлди. Бугун ортга назар ташлаб, ишонч билан айтиш мумкинки, бу ғоя фақат Havasъга ишонган миллионлаб харидорлар туфайли амалга ошди. Уларнинг танлови, ишончи ва садоқати бугунги кунда 340 та дўконга эга бўлган ва Марказий Осиёда етакчи ўринни эгаллаган тармоқнинг ўсишига замин яратди.
Havas қачондир тармоқ фойдасига танлов қилган ва шу кунгача у билан қолган ҳар бир харидорга самимий миннатдорчилик билдиради. Бу ишонч ривожланишга, янги ечимларни излашга ва харидларни янада қулай, ҳамёнбоп ва фойдали қилиш учун чакана савдо стандартларини такомиллаштиришга илҳомлантиради.
Ривожланиш омилига айланган ишонч
Havas юзага келган вақтдан бошлаб чакана савдога бўлган ёндашувни ўзгартирди. "Уйингиз ёнидаги дискаунтер" шакли харидорларга сифат ва қулайликни йўқотмасдан тежаш имкониятини яратди. Шаффоф нарх сиёсати, мақбуллаштирилган логистика, мувозанатли ассортимент — буларнинг барчаси бозор ўзгартиришига сабаб бўлган янги меъёрга айланди. Аксарият чакана сотувчилар товарларнинг ҳамёнбоплиги ва рақобатбардош нарх шаклланишига кўпроқ эътибор қаратган ҳолда, ўз стратегияларини қайта кўриб чиқдилар.
Havas компаниясининг жадал ривожланиши, биринчи навбатда, мижозлар ишончининг натижасидир. Havas ўз ташриф буюрувчиларига ҳамёнбоплик, сифат ва қулайлик қадриятларини танлагани ва уларга содиқлиги учун миннатдорчилик билдиради. Айнан мижозларнинг қўллаб-қувватлаши хизматни такомиллаштиришга ҳамда миллионлаб одамлар учун харидларни осонроқ ва арзонроқ қилиш учун янада самарали ечимларни излашга ундайди.
Havas учун мижозлар ишончи — бу энг муҳим қадрият, ўсиш ва такомиллашиш учун асосий турткидир. Олдинда эса янги имкониятлар, янги қадамлар ва янги уфқлар кутмоқда. Havas эса доим халқимизга хизмат кўрсатишда давом этади.
Havas учун мижозларнинг ишончи – энг катта қадрият, ривожланиш ва мукаммалликка интилишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Олдинда эса янги имкониятлар, янги марралар ва янги уфқлар кутмоқда, шундай экан, Havas ўз бурчини адо этишда давом этади – ҳар доим халқ хизматида!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)