Колумбияда 26 октябрь, душанба куни «Миллий озодлик армияси» (МОА) жангариларининг ҳужуми натижасида 11 нафар аскар ва полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, яна уч киши яраланган, олти киши бедарак йўқолган деб қайд этилмоқда.
«Гуикан ҳудудида МОА жангариларининг ҳужуми оқибатида 11 нафар пиёда кучларнинг ҳарбий хизматчиси ва бир нафар полиция патруль ходими ўлдирилди. Уч киши оғир яраланди. Икки нафар ҳарбий, полиция патруль ходими, маҳаллий сайлов комиссиясининг икки аъзоси ва бир нафар маҳаллий фуқаро бедарак йўқолган», — дейилади идора хабарида.
Маълумотларга қараганда, ҳарбийлар Гуикан сайлов участкасидаги бюллетенлар хавфсизлигини таъминлаётган эди.
Изоҳ (0)