АҚШ президенти Барак Обама 14—22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Туркия, Филиппин ва Малайзияда бўлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест маълум қилган, дея хабар берди «ТАСС».
«Туркияда президент ‘йигирмалик гуруҳи’, Филиппинда Осиё—Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги, Малайзияда эса АҚШ – АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси) ва Шарқий Осиё мамлакатлари саммитида иштирок этади», — дея таъкидлаган Эрнест.
Оқ уй вакилининг айтишича, бу анжуманларда Обама барқарор иқтисодий ўсиш ва иқлим ўзгаришлари бўйича глобал келишувни қўллаб-қувватлаш борасида чиқиш қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)