Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ҳамда Жон Керри телефон орқали мулоқот чоғида Сурияда мамлакат расмийлари ва мухолифат иштирокида вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Мулоқот АҚШ ташаббусига кўра амалга оширилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари Суриядаги можарони расмийлар ва мухолифат иштирокида ҳамда халқаро ҳамжамият, жумладан, минтақадаги етакчи давлатлар кўмагида ҳал этиш истиқболларини муҳокама қилишни давом эттирди», — дея маълум қилди Россия ТИВ.
Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни Австрия пойтахти Венада Россия, АҚШ, Саудия Арабистони ва Туркия ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Сергей Лавров, Жон Керри, Адель ал-Жубайр ва Фаридун Синирлиўғли иштирокида Сурияга бағишланган музокаралар бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)