Миср Александриясида довул ва дўл аралаш ёққан жала оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Қирғоққа яқин жойлашган кўплаб турар-жой ва давлат муассасалари сув остида қолган. Бир қатор ҳудудларда сув сатҳи автомобиллар капотигача кўтарилган.
Мамлакат президенти кўрсатмасига биноан Александрияга Миср бош вазири етиб келган.
Изоҳ (0)