Япония Ҳиндистонга япон компаниялари Мумбай ва Аҳмадобод шаҳарлари ўртасида мамлакатдаги илк тезкор темирйўл қуриши учун 15 миллиард доллар кредит таклиф этди. Бу ҳақда Indian Railways бошқарувчи директори А. Миттал маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Кредит 1 фоизли имтиёзли ставка билан таклиф қилинмоқда. Агар ҳинд томони уни қабул қилса, асбоб-ускуналар ва ҳаракатланувчи таркиб, жумладан, вагон ҳамда локомотивларнинг камида 30 фоизи Японияда ишлаб чиқарилган бўлиши лозим.
Темирйўлни ким қуриши яқин орада ўтказиладиган тендерда эълон қилиниши кутилмоқда. Мумбай ва Аҳмадобод ўртасидаги тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилса, икки шаҳар оралиғидаги масофани босиб ўтиш вақти ҳозирги етти соатдан икки соатгача қисқаради.
Изоҳ (0)