Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ижтимоий ташкилотга америкалик ҳарбийлар томонидан уюштирилган ҳужум натижасида қурбон бўлганлар сони 30 кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru» ташкилотнинг АҚШдаги бўлими матбуот хизмати вакили Тим Шенк маълумотига таяниб хабар берди.
Ташкилотнинг бош директори Кристофер Стокс ҳарбий жиноят содир этилганлиги презумпсиясидан келиб чиққан ҳолда, «Чегара билмас шифокорлар» ҳодиса юзасидан тўлиқ суриштирув ўтказишни талаб қилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ ҳарбий бошқармаси томонидан ўтказилаётган ички суриштирувнинг асослари етарли эмас.
Аввалроқ, касалхонага қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)