АҚШ президенти Барак Обама республикачиларни (Грампи Кет номи билан ҳам машҳур) Жаҳлдор мушукка қиёслади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Бу республикачилар нима учун Америкага нисбатан бундай салбий муносабатда бўлади? Сезганмисиз сиз ҳам?», — деди Обама демократ аёллар форумида йиғилганларга мурожаат қиларкан. «Мен уларнинг аянчли эканини назарда тутяпман. Улар худди Жаҳлдор мушукка ўхшайди», — деди АҚШ президенти.
Шу гапдан сўнг Барак Обама ўзида Жаҳлдор мушукнинг қиёфасини кўрсатди.
https://www.youtube.com/watch?v=lROLkJyQahc
Жаҳлдор мушук (ёки Грампи Кет) интернетдаги энг машҳур жонивор-мемлардан биридир. Мушук 2012 йили, унинг сурати Reddit’да пайдо бўлганидан сўнг машҳур бўлиб кетган.
Мушукнинг бекаси шундан бери ишламайди, жонивор эса ўз эгасига 100 миллион долларга яқин даромад келтирди. Жаҳлдор мушук ҳақида китоб ёзилган, фильм суратга олинган; унинг суратлари турли буюмларга босиб чиқарилади.
Изоҳ (0)