Мальдив республикаси вице-президенти Аҳмад Идид давлатга хиёнатда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг мамлакат президенти Абдулла Яминга суиқасдга алоқадорлигини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Мальдив ички ишлар вазири Умар Носирнинг билдиришича, вице-президент Дунидудаги тергов изоляторида сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Саудия Арабистонидан ҳаж сафаридан қайтаётган президент катерида портлаш содир бўлган. Абдулла Яминнинг ўзи ҳодисада жабр кўрмаган.
Мамлакат расмийлари мазкур портлашни давлат раҳбарини ўлдиришга уриниш, деган хулосага келган.
Изоҳ (0)