Москванинг «Локомотив» клубида тўп сурадиган ҳимоячиси Виталий Денисов Европа Лигаси доирасида «Бешиктош»га қарши кечган учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди, деб ёзади «Uff.uz».
«Бир футболчи майдондан четлатилмагунга қадар тенг кураш кетаётган эди. Танаффусга қадар ҳеч ким таваккал қилишни истамади, иккинчи бўлимда эса жонлироқ ўйнай бошладик ва вазиятлар пайдо бўлди.
Аммо рақибнинг голи қандайдир ғалати чиқди... Мен ўша вазиятда қандай гол бўлганини тушуна олмай қолдим ҳам. Қандай қилиб тўп шунча футболчи орасидан ўтиб, узоқ бурчакдан жой олганига тушуниш қийин. Менимча, дарвозабон зарба берилган вазиятни кўрмай қолди шекилли.
Учрашув охирида тезкорлик билан югуриб, зарба бериш учун кучни қаердан олдим? Ахир биз ҳар куни машғулотларда шуғулланамиз-ку! Ўйин охирларида эса бўш ҳудуд пайдо бўлган эди, мен ҳам тезлик билан уни босиб ўтиб, зарба бердим», — дейди Денисов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов тўп тепаётган Москванинг «Локомотив» клуби Европа Лигасининг 3-турида ўз майдонида Туркиянинг «Бешиктош» жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Изоҳ (0)