Хитой Халқ республикаси раиси Си Цзиньпин Буюк Британияга беш кунлик ташрифи давомида бош вазир Дэвид Кэмерон билан «Иттиҳод» стадионида ҳам бўлди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Экскурсия чоғида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳам юқори мартабали меҳмонларга ҳамроҳлик қилди. Унинг Хитой раҳбари ва Буюк Британия бош вазири билан тушган селфиси мухлислар ва журналистлар диққатини тортишга улгурди.
Изоҳ (0)