2015 йилги ўсмирлар жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби Ҳасанбой Раҳимов Россиянинг Красноярск шаҳрида Бувайсар Сайтиев мукофотлари учун бўлиб ўтган эркин кураш бўйича халқаро ўсмирлар турнири ғолиби бўлди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
120 кг вазн тоифасидаги мусобақалар финалида Ўзбекистон вакили маҳаллий курашчи Олег Балаевга қарши гиламга тушди.
Ўзбекистонлик курашчи жангни биринчи даврадаёқ муддатидан аввал тугатишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)