25 октябрь, якшанба куни Аргентинада президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Овоз бериш чоғида аргентиналиклар президент, вице-президент, депутатлар палатасининг ярми, Сенатнинг учдан бир қисми, Parlasur (Mercosur блоки парламенти) депутатларини сайлайди. Шунингдек, мамлакатнинг 11 провинциясида губернатор, вице-губернатор, маҳаллий қонун чиқарувчи органларнинг депутат ва сенаторлари сайланади.
Президентлик сайловида олти нафар номзод: Буэнос-Айрес провинцияси губернатори Даниэль Ссиоли, Буэнос-Айрес мэри Маурисио Макри, депутатлар Серхио Масса, Николас дель Кано, Маргарита Столбисер ва сенатор Альберто Родригес Саа иштирок этмоқда. Мазкур номзодлар етарлича овоз тўплолмаган тақдирда 22 ноябрда сайловларнинг иккинчи босқичи ўтказилади.
Сайловларда ғолиб чиққанлар (Parlasur депутатларидан ташқари) 10 декабрда ўз лавозимини эгаллайди.
Изоҳ (0)