Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобур Шокиржонов Душанбеда бўлиб ўтган «2015 йилги Тожикистон федерацияси кубоги» мусобақаларида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар беради.
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, Бобур Шокиржонов найзани 84,24 метрга улоқтириб, биринчи ўринни эгаллади ва Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Бу ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган бешинчи лицензиядир. Эслатиб ўтамиз, марафончилар Марина Хмелевская ва Ситора Ҳамидова, баландликка сакраш устаси Светлана Радзивил ва босқон улоқтиришда Суҳроб Хўжаев XXXI ёзги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)