Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Facebook’даги саҳифасида ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаевни туғилган куни муносабати билан табриклади.
«Биз унчалик қувончли бўлмаган кунларда яқиндан танишдик, ўшанда у жиддий мағлубиятга учраган ва боксни тарк этиш ниятида эди. Биз ушбу руҳий тўсиқни биргаликда енгиб ўтдик. Руслан дам олиш нималигини билмасдан машқ қилди. У рингда ҳам, ҳаётда ҳам ғалаба қозонди. Ишонаманки, Русланнинг энг яхши кунлари ва энг яхши жанглари ҳали олдинда!» — деб ёзди Қодиров.
Чеченистон раҳбари боксчига янгидан-янги зафарлар тилаб, доим у томонида эканлигини таъкидлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров Руслан Чагаевга ҳурмати чексиз эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)