Покистон полицияси Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Сваби округида тўрт нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ўлдирилган жангариларнинг шахси аниқланди – улар Аббос, Муҳаммад Зеб, Лиакват ва Ҳазрат Билол бўлиб, Пешовар шаҳри ва Сваби округидан бўлган. Ҳозирги пайтда полиция уларнинг қайси террорчилик гуруҳига тегишли бўлганлигини аниқламоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, террорчилик фаолиятида гумон қилинаётган 25 кишини қўлга олди. Жами 30 кишидан иборат гуруҳ фош қилинди.
Изоҳ (0)