Иқлим ўзгариши масалалари бўйича Франция элчиси Беранжер Кэнси 15—19 октябрь кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида мамлакат раҳбарига таклифнома берди, деб ёзади UZ24.
Кэнсининг ташрифи БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси томонларининг 21-анжумани (COP 21) арафасида бўлиб ўтди.
Вақтдан фойдаланиб, элчи Кэнси Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Лоран Фабиус томонидан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номига йўлланган COP 21’га таклифномани топширди.
Иқлим ўзгариши бўйича 21-анжуман Францияда 30 ноябрдан 11 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)