Ўзбекистон ва Польша товар айланмаси 2015 йилнинг саккиз ойи давомида тахминан 86 миллион долларни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кам демакдир. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Польша элчихонасининг савдо ва инвестицияларга кўмак бериш бўлими бошлиғи Яцек Михальски сўзларига кўра, камайиш «жаҳон иқтисодиётидаги тенденцсиялар билан боғлиқ».
Ўзбекистонга экспорт қилинадиган Польша маҳсулотлари орасида кимё ва нефть-кимё саноати маҳсулотлари етакчилик қилади. Йирик шохли қорамол етказиб бериш улуши 22 фоиз, машиналар, ускуна ва технологик маҳсулотлар — 20 фоиз, автотранспорт техникаси — 8 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистондан импорт қилинадиган товарларнинг 45 фоиздан ортиғини пахта ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар, 25 фоизини минерал маҳсулотлар ва 22 фоиздан зиёдини кимё саноати корхоналари маҳсулотлари ташкил қилади.
Изоҳ (0)