Россияда «Красногорсклик мерган» Амиран Георгадзенинг ҳайдовчиси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таслим бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Элис Барашвили ихтиёрий равишда таслим бўлди, у билан терговчилар ишламоқда», — деди Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин.
Ҳайдовчининг сўзларига қараганда, у бошлиғи скутердаги нафақахўрни ўлдиргунга қадар унинг ёнида бўлган. Шундан сўнг у қўрқиб кетиб, ихтиёрий равишда таслим бўлишга қарор қилган.
«Воқеалар ривожи қуйидагича бўлган: дастлаб маъмурият вакиллари ўлдирилган, сўнг қотил ўзининг коттежига йўл олган. У ерда унга катта миқдордаги пул бериши лозим бўлган ҳамкорига учрашув тайинланганди», — деб қўшимча қилди Маркин.
Эслатиб ўтамиз, мансабдор шахсларни ўлдиришда гумон қилинаётган тадбиркор Амиран Георгадзенинг уйидан бир кишининг жасади топилди. Кейинроқ бу унинг бизнес бўйича шериги Трестан Закаидзе эканлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)