24 сентябрь куни Макка яқинидаги Мино водийсида зиёратчиларнинг тўпланиб қолиши оқибатида юзага келган тиқилинч туфайли ҳалок бўлганлар сони камида 2121 кишига етди. Бу ҳақда AP маълумотларига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Олдинроқ бахтсиз ҳодиса туфайли 1633 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳодиса қурбонлари ва жабрланувчилари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)