Испанияга расмий ташриф билан келган АҚШ Давлат котиби Жон Керри қиролликнинг ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэл Гарсиа-Маргалодан совға сифатида гитара олди. Бу ҳақда, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўз навбатида, АҚШ ташқи сиёсат бўлими раҳбари ўзининг ҳамкасбига, Керрининг айтишича, Оқ уйнинг 35-раҳбари Жон Кеннедига тегишли бўлган стол соатини совға қилди.
АҚШ Давлат котиби Испанияга 18 октябрь куни Европа бўйлаб ўтказаётган доиравий саёҳати режасига асосан ташриф буюрди. Бундан олдин у Франция ва Италияда бўлди.
Изоҳ (0)