Москва вилоятидаги Красногорск шаҳрида содир бўлган отишмада, дастлабки маълумотларга кўра, маъмурият раҳбарининг биринчи ўринбосари Юрий Караулов ва Красногорск электр тармоқлари бошлиғи Георгий Котляренко қурбон бўлган. Бу ҳақда минтақа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манбаларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Агентлик эслатишича, аввалроқ вилоят тергов бошқармаси Красногорск раҳбарининг биринчи ўринбосари ҳамда Крансогорск электр тармоқлари бошлиғи 19 октябрь, душанба куни кундузи ўз кабинетида отиб кетилганини маълум қилганди.
Қотилликда маҳаллий бизнесмен гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)