Маккадаги ал-Ҳарам масжиди келгуси Рамазон ойида – 2016 йил июнида тўлиқ тикланади ва 4 миллион нафар диндорни ўз ичига сиғдира олади. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Равшан Аббосов маълум қилди, дея хабар берди «РИА Новости».
«Мамлакатимизда бир ҳафта давомида меҳмон бўлган ал-Ҳарам масжиди имоми шайх Моҳир ал-Муайқали аввал 1 миллион кишини сиғдирган масжидда энди 4 миллион диндор ибодат қилиши мумкинлиги хабари билан бизни қувонтирди. Келгуси Рамазон ойида, тахминан июнда масжиддаги таъмирлаш ишлари буткул охирига етади», — дея таъкидлаган Аббосов.
Мазкур даргоҳдаги таъмирлаш ишлари туфайли Саудия расмийлари бошқа мамлакатлардан ҳаж зиёратига отланганлар сонини чеклаб келаётган эди. Равшан Аббосовнинг айтишича, «келгусида Мадинада жойлашган Пайғамбар масжиди ҳам кенгайтирилади ва у ерга ҳозиргидан бир неча баробар кўп зиёратчи қабул қилиш мумкин бўлади».
Изоҳ (0)